Бугун 5 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Сичқон йилида 12 буржнинг шиори нима!

Сичқон йилида 12 буржнинг шиори нима!

Сичқон ҳар бир бурж белгиси учун омад келтириши мумкин, аммо унга мувофиқ ҳаётингизни қурадиган шиорни тўғри танлаш керак.

Қўй — Дангасалик қилманг!

Бу йилда барчаси ўзингизга боғлиқ бўлади. Шунинг учун сиз қанча эксангиз, шунча кўп ҳосил оласиз. Сиз ўзингизни аясангиз, ҳеч нарса қилмасангиз – мўъжиза кутиш бефойда, агар уриниб кўрсангиз, кўп меҳнат қилсангиз, қилинган меҳнатингиз юз баравар фойда келтиради.

Бузоқ — Яхшилик қидиринг!

Янги йилда кўп қийинчиликлар бўлади, бунга тайёр туришингиз керак, аммо барча қийин даврлар фойда келтиради. Асосийси, уни кўра билиш ва пессимизмга таслим бўлмаслик.

Эгизаклар — Ўйланг!

Бу йил шошилишнинг ҳожати йўқ, пойга сизни яхшиликка олиб келмайди. Омад сизга ҳамроҳ бўлади, лекин ақллироқ, донороқ бўлинг, акс ҳолда сиз ҳамма нарсани барбод қиласиз. Пухта ўйласамасдан ҳаракат қилманг!

Қисқичбақа — Ўзгаришлардан чўчиманг!

Сиз ўзгаришлардан жуда қўрқасиз, бироқ эски нарсалардан порлоқ келажак учун вақти-вақти билан воз кечишингиз керак. Ўзингизга ишонинг ва Сичқон мучали сизга, албатта, ёрдам беради.

Арслон — Қувонинг!

Сиз келаётган Сичқон йилининг энг ёқимли буржлари қаторидасиз, шунинг учун бошлаган барча ишларингиз муваффақиятли бўлади.

Паризод — Севинг!

Сизнинг кучингиз мулоқотда, одамларга муҳаббатда. Одамлар билан тил топишинг ва севгингизни учратишга тайёр туринг.

Тарози — Ўлчанг!

Бу йил устуворликларни тўғри белгилаш энг муҳим ҳисобланади. Сиз бирданига ҳамма нарсага эриша олмайсиз, шунинг учун сиз учун ҳақиқатан ҳам, муҳим бўлган нарсалар тўғрисида ўйлаб кўринг.

Чаён — Таваккал қилинг!

Эски йил зерикарли эди, лекин олдинда жуда қизиқ, янги ва ёрқин воқеалар кутилмоқда. Завқли ҳаётга шўнғинг, қўрқманг, дадил бўлинг.

Ўқотар — Дам олинг!

Ўзингизга дам олиш учун шароит яратишингиз керак, акс ҳолда сиз тезда нолга тушасиз. Агар бўш вақтингизни ва дам олишингизни режали ва мазмунли ташкил қилмасангиз, соғлиғингизда муаммолар пайдо бўлиши мумкин.

Тоғ эчкиси — Қўрқманг!

Ички қўрқувингиз сизга ҳалақит беради, агар сиз фобияларингизни енгиб ўтолмасангиз, орзуларингизни бекор қилишга тўғри келади. Ўзгариш яхши томонга бўлади, тезроқ бир қарорга келинг!

Қовға — Таслим бўлманг!

Бу йили ўзингизни қўлга олишингиз керак бўлади, акс ҳолда тўсиқларни енгиб ўтолмайсиз. Умуман олганда, сичқон сизнинг қатъийлилигингизни, албатта, қўллаб-қувватлайди, шунинг учун сиз таслим бўлолмайсиз.

Балиқ — Олинг!

Бу йилда ўзингизнинг ҳаракатларингиз учун мукофотланасиз - илгари қилинган барча яхшиликлар сизга кўп миқдорда қайтади, аммо бу ёмонликка ҳам таалуқли бўлиши мумкин.

 

Киритилди: 11:51 12.12.2019. Ўқилди: 8606 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!