Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Сиам эгизакларини илк бор ким ажратган?

Сиам эгизакларини илк бор ким ажратган?

 

“Ҳаётимдаги бурилиш, ўзгариш нуқтаси — онам телевизорни ўчириб, беркитиб қўйиб, мени ўқишга мажбур қилган куни бўлди”.

Ушбу гапни айтган одам америкалик врач, нейрохирург Бен Карсон бўлиб, у дунёда иккинчи бўлиб сиам эгизакларини бир-биридан ажратган доктор ҳисобланади.

Ҳа, телевизорни кўп кўриш вақтнинг зое бўлишига олиб келади. биз унинг ўрнига дунёимиз ва охиратимизга фойдаси бор бўлган китобларни кўпроқ ўқиб, илмимизни ошириб боришимиз, вақтдан унумли фойдаланишимиз керак.

“Хўш, агар Бен Карсон иккинчи бўлса, унда ёпишган эгизакларни бир-биридан ажратган биринчиси инсон ким экан?” деб ўйлаётгандирсиз?

Бу ишни Аллоҳнинг фазлу марҳамати билан илк бор амалга оширган инсон – мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бўладилар. У кишининг даврларида ҳам танаси ёпишиб туғилган эгизаклар бўлган экан. Эгизакларнинг бири вафот этгач, тиригини ундан ажратиб олиш керак бўлади. Шунда буюк имом ўлган тарафини ерга кўмиб қўйишни тавсия қиладилар. Тиригига эса бир неча кун давомида кўз-қулоқ бўлиб, овқат бериб туришади. Орадан кунлар ўтиб, ерда турганлиги сабабли улар ўртасидан ажралади. Шундай қилиб, эгизакларнинг ер устида тургани тирик қолади.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

“Ерни ўзига тортувчи қилмадикми? Тирикларни ва ўликларни?” (Мурсалот сураси, 25-26-оятлар).

Ҳа, Роббимиз ерни ўзига тортувчи қилиб яратган. Аллоҳ таоло мазҳаббошимиз Имом Абу Ҳанифани раҳматига олсин!

 

 

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.

Киритилди: 19:25 07.10.2019. Ўқилди: 1293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!