Си Цзиньпиннинг Хитой электромобиллари ҳақидаги орзуси амалга ошди, бироқ орадан 10 йил ўтиб тўсиқлар пайдо бўлди.
Bloomberg хабараига кўра, Си Цзиньпиннинг 2014 йилдаги муҳим нутқ Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқаришда устунлик қилиш йўлини белгилаб берди. Бугунги кунда ушбу мамлакатнинг қудрати АҚШ ва Европа учун муаммолар манбаи ҳисобланади.
📝Етакчи бўлиш ва экологик муаммоларни ҳал қилиш учун Пекин тежамкор автомобиллар ва муқобил энергия манбалари билан ишлайдиган автомобилларга таянди. 2012 йилда ҳукумат савдо мақсадларини белгилаш, субсидиялар бериш ва зарядлаш инфратузилмасини қуриш учун ресурсларни тақсимлаш орқали саноатни ривожлантириш йўлларини кўрсатадиган йўриқномани нашр этди.
🌐2024 йилда Хитой дунёдаги энг йирик автомобил бозорига айланди ва бошқа мамлакатларга қараганда кўпроқ электромобил сотади, ўтган йили 9,5 млн автомобил етказиб берилди. Шунингдек, у батарея таъминоти занжирининг катта қисмини бошқаради.
📈Пекиннинг саноат сиёсати ва инвестициялари ўз самарасини берди. Хитойнинг миллионлаб одамларни иш билан таъминлайдиган анъанавий автомобил таъминот занжирларини бузиши мумкин бўлган электромобиллардаги муваффақияти Вашингтон ва Брюсселдаги ноқулайликнинг асосий манбаига айланди.