Хитой раиси Си Цзиньпиннинг АҚШга давлат ташрифи жума куни якунланди. Дональд Трамп билан савдо, сунъий интеллект ва хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказилганига қарамай, уларнинг расмий натижалари эълон қилинмади.
Хитой томони маълумотига кўра, Трамп ва Си Цзиньпин пайшанба куни Яқин Шарқ, Украина ва Корея яриморолидаги вазиятни муҳокама қилиш учун 90 дақиқалик ёпиқ учрашув ўтказган. Оқ уй бу музокаралар мазмуни бўйича маълумот бермаган.
Ташриф доирасида Трамп ва биринчи хоним Мелания Трамп Си Цзиньпин ҳамда унинг рафиқаси Пэн Лиюань шарафига расмий кечки зиёфат берди. Унда АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари, жумладан, Жефф Безос, Илон Маск, Сэм Олтман, Женсен Хуанг ва Сундар Пичай иштирок этди.
Трамп икки давлат турли сиёсий тизимларга эга бўлса-да, халқлар ўртасидаги алоқалар мустаҳкамлигини таъкидлади. Си Цзиньпин эса Трамп АҚШни яна буюк давлатга айлантиришга, Хитой эса миллий тикланишга эришишга интилаётганини билдирди.
Ташриф якунида Трамп Си Цзиньпинга АҚШ тарихига оид рамзий совғалар, жумладан, кал бургут ҳайкалчасини тақдим этди.