Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 18 октябрь куни Хитой Халқ озодлик армияси ракета кучлари бригадасига ташриф буюриб, ҳарбийларни урушга тайёргарликни кучайтиришга чақирди.
Хитой раҳбарининг нутқи CCTV орқали намойиш этилди.
Си Цзиньпиннинг айтишича, ҳарбийлар "урушга тайёргарликни ҳар томонлама кучайтириши ва қўшинларнинг ишончли жанговар тайёргарлигини таъминлаши керак". Шунингдек, у хитойлик аскарларнинг "стратегик тўхтатувчи ва жанговар имкониятларини кучайтириши" кераклигини таъкидлади.