Шамол Саҳрои Кабирдан (Шимолий Африка) Швейцарияга 180 минг тонна қум чанги етиб келди. Бу ҳақда “Мир 24” хабар берди.
Аксарият ҳолларда бундай ҳодисалар одамларнинг соғлиғига сезиларли таъсир кўрсатмайди, деб ишонтирмоқда маҳаллий ОАВ. Ҳавода бўлганида, қум зарралари атрофдаги ландшафтга сарғиш ранг беради ва булутларни ҳосил қилади.
Швейцариа метеорология хизмати ижтимоий тармоқларда мамлакатда “кўриш ва қуёш нурланишининг сезиларли даражада ёмонлашуви” қайд этилганини Швейцариянинг “24ҳеурес” портал хабар бермоқда.
“Ле Фигаро” газетасининг ёзишича, 30 март куни Франция жануби-шарқидаги аҳоли ҳам худди шундай муаммога дуч келган.