Швейцариядаги Украина тинчлик саммити иштирокчиларининг баёнотларидан иқтибослар:
◾️ АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис: Путин музокалар учун ўз шартларини эълон қилди. Бироқ бу музокарага эмас, таслим бўлишга чақириқ ҳисобланади.
◾️Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен: Можарони музлатиш муаммонинг ечими эмас.
◾️ Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел: Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик томонлар ўртасида мулоқотни талаб қилади, аммо у қачон бошланишини Киев ҳал қилади.
◾️Саудия Ташқи ишлар вазири Файсал бин Фархон Ол Сауд: Украина ва Россия Федерацияси тинчликка эришиш учун муроса қилишлари керак;
◾️Гана президенти Нана Акуфо-Аддо: Россия бозорларни беқарорлаштириб, бутун Африка қитъасида озиқ-овқат тақчиллиги ва нархларнинг ошишига сабаб бўлмоқда.
◾️Полша Президенти Анжей Дуда: Беларус Украинадаги можарода Россия томонида қатнашмоқда.
◾️ Германия канцлери Олаф Шолц: Украинадаги тинчликка Россияни жалб қилмасдан эришиб бўлмайди. Аммо Москва ўз урушини давом эттирмоқда. Россия урушни бугун ёки исталган вақтда тугатиши мумкин.
◾️Чили Президенти Габриел Борич: Исроилнинг Ғазо секторидаги хатти-ҳаракатларини Россия Федерациясининг Украинадаги ҳаракатлари билан таққослаш мумкин.
◾️ Финляндия президенти Александр Стубб: Хитойни Россия президенти Владимир Путинга Украина урушини тугатиш учун таъсир ўтказишга чақираман.