Швейцария ҳукумати миллий автомобиль йўллари тармоғини кенгайтириш бўйича 5,4 миллиард евролик лойиҳани референдумга қўйди. Аммо мамлакат аҳолисининг аксарияти - 52,7 фоизи унинг амалга оширилишига қарши овоз берди.
Швейцариянинг миллий йўл тармоғи ўтказиш қобилияти чегарасига етган. Мамлакат ҳудуди асосан тоғликлардан иборатлиги сабабли янги автомобиль йўллари қурилиши мураккаблашмоқда, шу билан бирга йўлларда автомобиллар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.