Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Швейцария Украина бўйича июн конференциясига тўрт давлат раҳбарларини таклиф қилди

Швейцария Украина бўйича июн конференциясига тўрт давлат раҳбарларини таклиф қилди

Швейцария раҳбари Виола Амҳерд Украина бўйича июн конференциясига тўрт давлат: Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка раҳбарларини таклиф қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари маҳаллий Blick газетасига берган интервюсида айтди.

"Биз таклифномаларни шу ҳафтада юбордик. Умид қиламанки, бу давлатлар фаол иштирок этадилар", деди у журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, анжуман 15-16 июн кунлари Луcерне шаҳри яқинида ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу учрашувга 160 га яқин давлат таклиф этилган. Россия Федерацияси иштирок этмайди.

Аввалроқ, Россиянинг Берндаги элчиси Сергей Гармонин Россия Швейцариядаги Украина бўйича конференцияда ҳеч қандай форматда иштирок этмаслигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, анжумандан мақсад Россияга ултиматум қўйишдир.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, Украина бўйича Россия иштирокисиз музокаралар жараёни умуман маънога эга эмас.

Киритилди: 23:30 05.05.2024. Ўқилди: 1712 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!