Швейцария ҳукумати Польшадан Украинага швейцар ўқ-дориларини етказиб берилгани ҳақидаги хабарларни текширмоқда.
Швейцария Иқтисодиёт вазирлигининг AFP агентлигига маълум қилишича, у Швейцарияда ишлаб чиқарилган патронларнинг Польша компанияси томонидан Украинага реэкспорт қилиниши ҳақидаги хабарларни текширмоқда.
Швейцария анъанавий равишда нейтрал давлат ҳисобланади (шунга қарамай Ғарб санкцияларига қўшилганидан кейин Россия энди бундай деб ҳисобламаслигини айтган). У жуда кўп қурол ишлаб чиқаради ва ҳар доим ҳарбий товарлар урушаётган мамлакатларга қайта сотилмаслиги шарти билан экспорт қилади.
Пайшанба куни Швейцариянинг NZZ нашри Полшанинг UMO SP компанияси Туна шаҳрида жойлашган Швейцариянинг SwissP Defense компанияси томонидан ишлаб чиқарилган ўқ-дориларни Украинага қайта сотганини ёзди. NZZ Американинг Defense One веб-сайтига таяниб, у снайпер милтиқлари учун 145 минг ва автоматлар учун 500 минг ўқ-дорилар шу йўл билан Украинага "бўлиши мумкинлиги" ҳақида ёзган.
Иқтисодиёт вазирлиги Швейцарияда қурол экспортини назорат қилиш учун жавобгардир. У тергов давом этаётганини тасдиқлади, бироқ у якунланмагунча қўшимча изоҳ беришдан бош тортди.
NZZ таъкидлашича, UMO SP каби хусусий харидорлар реекспорт декларациясини имзолашлари шарт эмас.
AFP шунингдек, Польша компаниясининг барча экспорт тартиб-қоидаларига қатъий риоя қилгани ва унинг барча операциялари Польша ва ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг ваколатли органлари томонидан кўриб чиқилганлигини таъкидлаган Польша компаниясининг электрон почтасидан иқтибос келтиради.
Швейцария ҳақиқатан ҳам Украинани қурол ва ўқ-дорилар билан таъминлашдан бош тортди; бу борадаги энг машҳур ҳолат Германиянинг Leopard 2 танкларининг қуроллари учун Швейцарияда ишлаб чиқарилган снарядлар эди.