Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Швейцария ҳудудида мусодара қилинган ноқонуний орттирилган маблағларни Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида ишлатилмоқда

Швейцария ҳудудида мусодара қилинган ноқонуний орттирилган маблағларни Ўзбекистон халқи манфаатлари йўлида ишлатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган “Ishonch” жамғармаси маблағлари ҳисобидан соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган “Ўзбекистондаги барча перинатал марказларда Оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш” лойиҳаси доирасида мамлакат бўйлаб туғруқ муассасалари замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланмоқда.

Жорий йилнинг 5 июнь куни “Ishonch” жамғармаси Бошқарув қўмитаси аъзолари, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг тегишли агентликлари вакиллари иштирокида Наманган шаҳридаги туғруқ комплексида маҳаллий оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда журналистлар лойиҳанинг амалга оширилиш жараёни, янги жиҳозларнинг ўрнатилиши ҳамда тиббиёт ходимларининг фаолияти билан бевосита танишиш имконига эга бўлишди.

Маълумот учун: “Ishonch” жамғармаси 2022 йил 16 август куни Швейцарияда мусодара қилинган маблағларни Ўзбекистон халқининг фаровонлиги йўлида қайтариш бўйича икки ҳукумат ўртасида имзоланган битим асосида ташкил этилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 43,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Шу маблағлар ҳисобидан 23 турдаги жами 5 841 дона замонавий тиббий ускуналар — жумладан, сунъий нафас олдириш (ИВЛ) аппаратлари, кувезлар, кардиомониторлар, анестезия аппаратлари, дефибрилляторлар, жарроҳлик столлари ва лампалари каби жиҳозлар харид қилинди. Наманган вилоятидаги 15 та туғруқ муассасаси учун эса жами 466 дона тиббий ускуна ажратилди. Ҳозирда уларни ўрнатиш ва тиббиёт ходимларини улардан самарали фойдаланишга ўргатишишлари олиб борилмоқда.

Тендерлар якуни бўйича тежалган маблағлар ҳисобига қўшимча тиббий ускуналарни харид қилиш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида БМТнинг ЮНИСЕФ, ЮНФПА ва ЖССТ каби ташкилотлари кўмагида тиббиёт ходимлари учун антенатал ва перинатал парвариш, оилани режалаштириш, перинатал ва неонатал ўлим аудити, лаборатория хизматлари сифатини ошириш каби асосий йўналишлар бўйича ўқув-тренинглар ташкил этилиб, республика бўйлаб 18 мингдан ортиқ, жумладан Наманган вилоятида 1,5 мингга яқин тиббиёт ходими малакасини оширди.

Шунингдек, 29 та миллий клиник протоколлар янгиланиб, 10 миллион нафар репродуктив ёшдаги аҳолининг, жумладан чекка ҳудудлардаги 20 минг нафардан ортиқ фуқаронинг репродуктив саломатлик бўйича билим ва кўникмаларини ошириш йўлида фаолишлар олиб борилмоқда.

Ушбу лойиҳа оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, туғруқ муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш ҳамда тиббий ошириш орқали оналар ва чақалоқлар ўлимини икки баробарга қисқартириш учун муҳим замин яратмоқда.

Киритилди: 22:55 05.06.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!