Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Швейцария банклари россияликларнинг ҳисоб рақамларини ёпишни бошлади — Ведомости

Швейцария банклари россияликларнинг ҳисоб рақамларини ёпишни бошлади — Ведомости

Швейцария банклари бошқа фуқаролигидан ташқари Россия фуқаролигига эга бўлган шахсларга хизмат кўрсатишни тўхтатмоқда. Муаммо UBS ва Credit Suisse банкларининг икки фуқароликка эга бўлган бир неча мижозлари ўртасида юзага келган. Бу одамлар Швейцарияда солиқ тўлайдилар ва Россия Федерациясидан даромад олмайдилар, шунингдек, Россияда солиқ мажбуриятларига эга эмаслар.

2023 йил охирида Швейцария ҳукумати россияликларнинг мамлакат банкларида пул "яширишини" тўхтатиш учун етарли чоралар кўрмаганлиги сабабли танқид остига олинган эди. Шундан сўнг мамлакат ҳукумати фаоллашди. Масалан, Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибияти (СЕCО) санкцияларга амал қилинишини назорат қилиш учун эксперт комиссиясини тайинлади.

Киритилди: 17:09 27.03.2024. Ўқилди: 1270 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!