Швейцария россиялик миллиардерлар Алишер Усмонов ва Михаил Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади. Бу ҳақда мамлакатнинг Иқтисодий масалалар бўйича давлат котибиятига (SECO) таяниб “РБК” хабар берди.
Ўз навбатида, Швейцария Россияга қарши санкциялар рўйхатини 254 та позицияга кенгайтирди.
"Улар орасида 33 та Россия банки, учинчи мамлакатнинг битта банки, 17 та молия муассасаси ва криптохизмат провайдерлари, учинчи мамлакатларнинг бешта компанияси, шунингдек, Россиянинг тўртта аэропорти ва иккита порти бор", дейилади SECO хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 22 сентябр куни Европа Кенгаши Россияга қарши санкцияларни уч йилга узайтирди, бироқ Усмонов ва Фридманни санкциялар рўйхатидан чиқариб ташлади. Яқинда Германия Олий суди Алишер Усмоновнинг Европа Кенгашига қарши даъвоси блокланишини ноқонуний деб топди.