Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Швецияда шар шаклидаги улкан арена қайта таъмирдан чиқарилди

Швецияда шар шаклидаги улкан арена қайта таъмирдан чиқарилди

HOK ва CF Møller Architects меъморчилик компаниялари Швеция пойтахти Стокголмдаги Avicii Arena реконструкциясини якунлашди. Бу ҳақда Dezeen журнали хабар берди.

Avicii — катталиги бўйича дунёда Лас-Вегасдаги MSG Sphereдан кейин иккинчи ўринда турувчи шарсимон иншоот.

Меъморларга юкланган вазифа 1989 йилда қурилган ва маданий мерос объектлари рўйхатига киритилган бинонинг меъморий қиёфасига зиён етказмаган ҳолда уни замонавий ва кўп функцияли аренага айлантириш эди. Бу ерда спорт мусобақалари, турли томошалар ва концертлар уюшитирилади.

Арена ўз бағрига 16 000 гача томошабинни сиғдиради.

Киритилди: 14:20 09.02.2025. Ўқилди: 722 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!