16 ёшли ўсмир Уппсала марказидаги (Стокгольмдан тахминан 50 км шимолда) сартарошхонада уч кишини ўлдирганликда гумонланиб ҳибсга олинди.
Бу ҳақда Швеция полицияси хабар берди.
"Ҳозирда жадал тергов олиб борилмоқда. Ҳозирда биз маълумот йиғмоқдамиз, полиция уйма-уй юриб, гувоҳларни сўроқ қилмоқда. Бундан ташқари, қўл телефонлари ва бошқа олиб қўйилган материаллар кўздан кечирилмоқда", - деб хабар берди Швеция прокуратураси.
Матбуот анжуманида минтақавий полиция бошлиғи Эрик Акерлунд отишмада ҳалок бўлганлар 15 ёшдан 20 ёшгача бўлганини айтди. Уларнинг шахси ҳали аниқланмаган.
Воқеа кеча содир бўлган ва гувоҳларнинг сўзларига кўра, гумонланувчи скутерда қочиб кетган.