Швеция ҳукумати ўз ватанига қайтмоқчи бўлган ҳар бир муҳожирга кўчириш учун 30 минг еврогача грант беришни таклиф қилди. Ташаббус, айниқса, Швеция жамиятига интеграциялашуви қийин бўлганлар учун ихтиёрий қайтиш миграциясини рағбатлантиришга қаратилган.
Швеция демократларининг миграция сиёсати бўйича вакили Людвиг Асплен 12 сентябрь куни кўчириш 2026 йилгача якунланиши кераклигини айтди.
«Швецияга оммавий иммиграция сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун қайтиб миграция керак», деди у.
❕ Швеция парламенти депутати Чарли Веймерсга кўра, бундай қадам «Швецияни яна хавфсиз ҳолатга келтириш», «ўн йиллик либерал миграция сиёсатига чек қўйиш» учун зарур.