Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Швеция “Озодлик” радиоси ва бошқа ОАВга жами 7,5 млн доллар ажратади

Швеция “Озодлик” радиоси ва бошқа ОАВга жами 7,5 млн доллар ажратади

Швеция ҳукумати 2025 йилда "Озод Европа/Озодлик радиоси" медиа корпорациясига 20 миллион крон (2 миллион доллар) ажратишга қарор қилди.

Бу ҳақда ҳукумат девонхонаси хабар бермоқда.

Унинг пресс-релизида айтилишича, қарор "журналистларни ва гўёки мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш бўйича ишнинг бир қисми" ҳисобланади. У "Американинг ёрдам кўрсатиш сиёсатининг ўзгариши" муносабати билан қабул қилинган.

Швеция Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, 2024 йилда Шарқий Европадаги журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини қўллаб-қувватловчи икки ташкилотни қўллаб-қувватлаш ҳажмини оширди. Европа демократияни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳар йили 20 млн ўрнига 35 млн крон (мос равишда 3,5 млн доллар ва 2 млн доллар), Прага фуқаролик жамияти маркази эса 10 млн ўрнига 20 млн крон (мос равишда 2 млн доллар ва 1 млн доллар) оладиган бўлди.

Киритилди: 19:34 08.05.2025. Ўқилди: 854 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!