Бугун 27 февраль, 2021 йил, шанба

O'ZB

Швеция фуқароси Россия фойдасига жосусликда айбланиб ҳибсга олинди

Швеция фуқароси Россия фойдасига жосусликда айбланиб ҳибсга олинди

Швеция прокуратураси 47 ёшли фуқарони Россия фойдасига жосусликда айбламоқда. Бу ҳақда прокуратура веб-сайти маълумотига таяниб, «РБК» хабар берди.

Прокурор Матс Люнквистнинг сўзларига кўра, эркак бир неча йил давомида рус дипломатига пул мукофоти эвазига баъзи маълумотларни етказиб турган. «Аввал маслаҳатчи бўлиб ишлаган эркак хориж ҳукуматига маълумот бериш учун материалларни хуфиёна олган», — деди Люнквист. Прокурорнинг сўзларига кўра, айбланувчи олган пул миқдори «тақдим этилган маълумотлар Россия учун қанчалик қимматли эканини» кўрсатади.

Эркак россиялик дипломат билан учрашувларидан бирида ҳибсга олинган, прокуратура маълумотларига кўра, айбланувчи дипломатдан 27,8 минг Швеция кронаси (3,3 минг доллар) олган.

Айблов хулосасига кўра, эркак ноқонуний равишда ишхона компьютерларидан материалларни шахсий компьютерига, сўнгра USB драйверларга кўчириб олган. Шунингдек, у компьютер экранидан баъзи материалларни суратга олган. Прокуратура айбланувчининг ҳаракатлари мамлакат хавфсизлигига зарар етказиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Прокуратура хабарида айбланувчининг исми кўрсатилмаган. SVT нашри Люнквистнинг баёнотидан келиб чиқиб, эркакнинг қироллик фуқароси экани ва Гётеборг шаҳрида истиқомат қилишини аниқлади. Нашрнинг ёзишича, айбланувчи Россияга тақдим этган маълумот Гётеборгдаги Volvo Cars ва Сёдертельедаги Scania CV компанияларига тегишли бўлиб, эркак уларда маслаҳатчи бўлиб ишлаган. У 2019 йил февраль ойида ҳибсга олинган.

Прокуратура маълумотларига кўра, эркак 2017 йил ёзидан бошлаб Россия Ташқи разведка хизмати фойдасига иш олиб борган. 2019 йил март ойида Associated Press (АP) агентлиги айбланувчи берган маълумотлар ўша пайтда Россия элчихонасида ишлаган Россия разведка хизмати ходими Евгений Умеренко томонидан қабул қилинган, дея хабар берган.

Агентлик маълумотларига кўра, у «саноат жосуслиги бўйича мутахассис» бўлган ва илгари Германияда ишлаётганида ҳам худди шу ролни ўйнаган. АP хабарига кўра, Умеренко воқеадан уч ҳафта ўтгач мамлакатни тарк этган. Агентлик разведка хизматларининг ҳисоботига асосланиб, судланувчининг исми Кристиан Дмитриэвский экани, ҳужжатларда у компьютер моделлаштириш ва биофизика бўйича мутахассис, деб қайд этилгани ҳақида ёзган. Швеция фуқаролигини олишдан олдин у Россия паспортига эга бўлган.

Expressen газетаси Умеренко туфайли Москва ва Стокгольм ўртасида дипломатик можаро келиб чиққанини ёзган. 2019 йил май ойида Россия Швеция элчихонасининг икки ходимини рус дипломатига Швеция визаси беришдан бош тортганига жавобан мамлакатдан чиқариб юборган.

Аввалроқ АҚШ қуруқликдаги қўшинлари махсус бўлинмасининг собиқ ҳарбий хизматчиси Россия разведкаси фойдасига ишлашга гумонланиб ҳибсга олинган эди. Айбланувчи 45 ёшли Питер Деббинс. Ҳукумат маълумотларига кўра, у 1996 йилнинг декабридан 2011 йилнинг январига қадар Россия разведкаси билан алоқада бўлган. Адлия вазирлиги хабарида қайд этилишича, 1997 йилда у Россия фойдасига ишлашга розилигини тасдиқловчи ҳужжатни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Буюк Британияда бир йил ичида учинчи бор Хитой айғоқчиси аниқланган. Ушбу фуқаролар ХХР Давлат хавфсизлик вазирлиги разведкасида хизмат қилган ва Британияга журналист визаси билан келган.

Киритилди: 13:47 23.02.2021. Ўқилди: 508 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!