Бугун 18 октябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Швайнштайгер футболчилик фаолиятини якунлади

Швайнштайгер футболчилик фаолиятини якунлади

«Чикаго Файр» клубининг германиялик яримҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида эълон қилди. 

«Ҳурматли мухлислар, мавсум якунида профессионал фаолиятимни якунлашимни эълон қилиш фурсати етди. Барча жамоаларимга, „Бавария“, „Манчестер Юнайтед“, „Чикаго Файр“ ва Германия терма жамоасига раҳмат — бу жамоалар туфайли фаолиятим қойилмақом кечди! Албатта, мен қўллаб-қувватлов учун оиламга миннатдорчилик билдираман. Мен футболчи сифатида фаолиятимни қайғу билан якунламоқдаман, аммо мен ҳаётимдаги янги чорловларни сабрсизлик билан кутаман. Мен ҳамиша футболга содиқман. Унга бахшида бўлган онларим ҳамиша қалбимда! Сизнинг Бастингиз», — дея ёзган Швайнштайгер Инстаграмдаги саҳифасида.

Айни вақтда 35 ёшда бўлган Швайнштайгер «Бавария» билан 8 марта Германия чемпионатида ғолиб бўлган, шунингдек 7 марта Германия Кубоги, икки мартадан Германия Суперкубоги ва Бундеслига Кубогини, бир мартадан – Чемпионлар лигаси, Европа Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиблигини қўлга киритган, Германия терма жамоаси билан 2014 йили мундиалда ғолиб бўлган, икки марта бронза медалларга эга чиққан. Шунингдек, терма жамоа билан Европа чемпионатларида кумуш ва бронза медалларни кўксига таққан.

У кейинроқ «Манчестер Юнайтед» сафида ҳам ўйнаб, Англия Кубогини ютиб олган.

Швайнштайгер «Чикаго Файр» сафида 2017 йилнинг 21 мартидан буён тўп суриб келмоқда.

У аёллар теннисида жаҳоннинг собиқ биринчи ракеткаси бўлган Ана Ивановичга уйланган, жуфтликнинг икки ўғил фарзанди бор.

Manba: kun. uz

Киритилди: 20:21 08.10.2019. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!