Бугун 16 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шўрчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

Шўрчидаги газ қуйиш шохобчасида портлаш юз берди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги пропан ёнилғиси қуйиш шохобчасида ёнғин чиқди. Ҳодиса пайтида ёнилғи қуйиш жараёнида қоидалар бузилгани айтилмоқда.

13 август куни соат 12:58 да Оққўрғон маҳалласи, Жарқишлоқ ҳудудида жойлашган автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин келиб чиққан. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнилғи ташувчи автоцистернадан резервуарга ёқилғи қуйиш пайтида технологик талаблар бузилиши оқибатида чақнаш содир бўлган.

Хабар тушиши билан 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:07 да ҳодиса рўй берган АСГҚШга етиб борган. Бир дақиқада ёнғин қуршаб олиниб, 13:16 да тўлиқ ўчирилган.

Ҳозир етказилган моддий зарар миқдори ўрганилмоқда. Вилоят ва туман ФВБ раҳбарлари воқеа жойига бориб, вазиятни шахсан назоратга олган.

Эслатиб ўэтамиз, бундан аввал, август ойининг ўзида Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ҳам ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин чиққан эди.

Киритилди: 16:46 13.08.2025. Ўқилди: 873 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!