Аввалроқ, 13 ёшли тошкентлик бола 3 ёшли укасини шўхлиги учун OLX платформасида сотувга қўйиб юборгани ҳақида хабар берган эдик.
Болалар омбудсмани бу ҳаракатни болаларча, ўйловсиз тарзда амалга оширилган дея изоҳлади. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.