Бугун 12 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Шри-Ланкада ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Шри-Ланкада ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлди

Шри-Ланкада ҳарбий вертолёт қулаши оқибатида олти нафар ҳарбий ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари вакили, гуруҳ капитани Эранда Жиганагенинг сўзларига кўра, воқеа 9 май куни содир бўлган.

Bell 212 вертолёти оролнинг марказий қисмида жойлашган Мадуру Оя сув омборига қулаган. Самолёт бортида ўнга яқин ҳарбий хизматчи бўлган.

"Вертолётга жанговар ҳаракатлар тугашига бағишланган парадга тайёргарлик кўриш бўйича машғулотлар ўтказиш топширилган эди. Тўртта махсус бўлинма ва ҳаво кучларининг икки нафар ходими олган жароҳатлари туфайли шифохонага етказилганидан кейин ҳалок бўлди", — деди Жиганаге.

У ҳалокатнинг эҳтимолий сабаблари ҳақида маълумот беришдан бош тортди.

Киритилди: 15:35 09.05.2025. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!