Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Шри-Ланка денгиз флоти чўкаётан Эрон кемасидан 30 кишини қутқариб қолди

Шри-Ланка денгиз флоти чўкаётан Эрон кемасидан 30 кишини қутқариб қолди

Шри-Ланка ҳарбийлари ўз ҳудудий сувларида чўкиб кетаётган Эрон кемасидан камида 30 кишини қутқарди.

Бу ҳақда Шри-Ланка ташқи ишлар вазири Виджитх Хератх маълум қилди.

Аввалроқ, Шри-Ланка мудофаа вазирлиги вакили мамлакат денгиз флоти Эрон кемасидан келган фавқулодда вазият ҳақидаги сигналдан сўнг қутқарув операциясини бошлаганини айтган эди.

Виджитх Хератх қўшимча маълумот бермади, аммо Шри-Ланка тегишли чораларни кўришини маълум қилди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари кема мамлакат жанубидаги Галле қирғоғида фавқулодда вазият ҳақидаги сигнал юборганини ва жабрланганлар касалхонага олиб кетилганини хабар қилишди.

Киритилди: Бугун 13:11. Ўқилди: 739 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!