Шойгу Афғонистонга ташриф буюриб, “Толибон” билан музокаралар олиб борди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.
Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Афғонистон бошқарувидаги “Толибон” олий раҳбарияти билан учрашди. Учрашув давомида иқтисод, транспорт ва хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди, деб ёзади Россия давлат агентлиги.
"Афғонистонда “Толибон” ҳокимият тепасида бўлган вақт ичида кўп нарса ўзгарганини айтмоқчиман. Россия Афғонистон билан барча йўналишда ҳамкорлик қилишга тайёр", — дея Шойгунинг сўзларидан иқтибос келтиради агентлик.
Афғонистоннинг Аlemareh ахборот портали, шунингдек, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Кобулга ташрифи чоғида "яқин келажакда сиёсий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш" учун “Толибон”ни террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқариш режаларини маълум қилганини хабар қилди.