Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ҳиндистонлик ҳамкасби Ражнат Сингх билан телефон орқали мулоқот қилди.
“Украинадаги вазият муҳокама қилинди. Армия генерали Сергей Шойгу ҳиндистонлик ҳамкасбига Украина томонидан “ифлос бомба” ёрдамида содир этилиши мумкин бўлган провокациялар ҳақидаги хавотирларини билдирди, дейилади агентлик Телеграмдаги хабарида.
23 октябрь куни Шойгу америкалик ҳамкасби Ллойд Остин билан телефон орқали гаплашди, улар Украинадаги вазиятни ҳам муҳокама қилишди.