Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Шотландияда навбатдаги мустақиллик референдуми ўтказилади

Шотландияда навбатдаги мустақиллик референдуми ўтказилади

Шотландия ҳукумати 2021 йилгача Буюк Британиядан мустақиллик бўлиш тўғрисида янги референдум ўтказишни режалаштирмоқда, деб ёзади The Times газетаси Шотландия ҳукумати раиси Никола Стёрдженга таяниб.

Унинг сўзларига кўра, агар Лондон Европа Иттифоқини тарк этса, Брехит ва Шотландиянинг мустақиллиги ҳақидаги қарор Шотландия парламентига ўтказиладиган кейинги сайловлардан олдин қабул қилиниши керак. У Буюк Британиядан юмшоқ чиқишни таклиф қилишни режалаштираётганини таъкидлади.

Шотландия мустақиллиги бўйича биринчи референдум 2014 йилнинг 18 сентябр куни бўлиб ўтганди. Унда Шотландияда доимий яшовчи Буюк Британия ва Европа Иттифоқининг фуқаролари Шотландия мустақил мамлакатига айланиши керакми деган саволга ҳа ёки йўқ деб жавоб беришлари керак бўлган эди.

Киритилди: 05:52 26.04.2019. Ўқилди: 1257 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!