Бугун 26 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади

Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади

“Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км йўл қисмида реконструкция ишлари олиб борилади.

Тошкент шаҳри Яккасарой туманидаги Шота Руставели кўчаси тўлиқ реконструкция қилинади. Бу бўйича 13 июль куни пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарор имзолади.

Ҳужжатга кўра, туманда жойлашган “Grand Mir Hotel” меҳмонхонасидан Янги Сергели кўчасига қадар 6,5 км йўл қисми реконструкция қилинади. Шунингдек, ободонлаштириш, дренаж ва суғориш тизими, йўл бўйида пиёдалар ва велоспедчилар йўлакларини барпо этиш режалаштирилган.

Ҳокимлик ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” компанияси лойиҳалаш ва қурилиш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича буюртмачи этиб белгиланди.

Объектда амалга ошириладиган ишлар учун талаб қилинадиган маблағ Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш шарти билан тижорат банкларидан кредитлар жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шота Руставели кўчаси ободонлаштирилаётгани маълум қилинганди. Ушбу кўчада жойлашган Шота Руставели ҳайкалини асли сақланган ҳолда, салобатини йўқотмаслик мақсадида 50 смга баландроқ кўтариш ҳам режалаштирилган.

Киритилди: 04:52 15.07.2022. Ўқилди: 3834 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!