Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Шомуродовнинг навбатдаги голи "Истанбул Башакшеҳир"га ғалаба тақдим этди

Шомуродовнинг навбатдаги голи "Истанбул Башакшеҳир"га ғалаба тақдим этди

Туркия чемпионати 23-турида "Истанбул Башакшеҳир" "Аланяспор"ни сафарда 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Баҳсда 14-дақиқада Амин Харитнинг узатмасидан сўнг Деви Зельке ҳисобни очди.

44-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов пенальтидан орадаги фарқни иккитага ошириб қўйди. 11 метрлик жарима зарбаси Аббосбек Файзуллаевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланди.

67-дақиқада Флоран Хадержонай мезбонларнинг ягона жавоб голини киритди.

Файзуллаев ва Шомуродов 71-дақиқада захирага олинди.

"Башакшеҳир" бу ғалаба эвазига очколарини 36 тага етказиб олди. Улар турнир жадвалида 6-ўринда. "Аланяспор" 26 очко билан 10-поғонага жойлашган.

Туркия чемпионати. 23-тур
21.02.2026, 18:00.
Аланяспор - Башакшеҳир - 1:2
Голлар: 14' 0:1 - Д. Зельке (А. Харит), 44' 0:2 - Э. Шомуродов (пенальтидан), 67' 1:2 - Ф. Хадержонай.

Киритилди: 23:37 21.02.2026. Ўқилди: 244 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!