Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шомуродовнинг ассисти "Истанбул Башакшеҳир"нинг йирик ғалабасини таъминлади

Шомуродовнинг ассисти "Истанбул Башакшеҳир"нинг йирик ғалабасини таъминлади

Туркия чемпионати 19-турида "Истанбул Башакшеҳир" сафарда "Кайсериспор"ни йирик 3:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов жамоасининг 3-голи муаллифи Нуну Да Коштага голли узатма берди.

Аббосбек Файзуллаев эса асосий таркибда майдонга тушиб, 81-дақиқада алмаштирилди.

"Башакшеҳир" бу ғалаба эвазига 6-ўринга кўтарилди (29 очко). "Кайсериспор" 16-поғонада (15 очко).

Туркия чемпионати. 19-тур
Кайсериспор - Башакшеҳир - 0:3
24 январь, 16:30
Голлар:
35' 0:1 - Д. Зельке (пенальтидан), 67' 0:2 - Р. Чивелек (автогол), 86' 0:3 - Н. Да Кошта (Э. Шомуродов).

Киритилди: Бугун 19:25. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!