Бугун 31 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Шомуродов "Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофотини қўлга киритгач, муносабат билдирди

Шомуродов "Йилнинг энг яхши футболчиси" мукофотини қўлга киритгач, муносабат билдирди

"Истанбул Башакшеҳир" ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов "Йилнинг энг яхши футболчиси" деб топилди. Ушбу мукофотга сазовор бўлган футболчи ижтимоий тармоқ орқали ўз фикрларини билдирди.

"Бу фахрли мукофотни яна бир бор қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Менга ишонч билдирган ва доимо қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат", — деб ёзди Шомуродов ўзининг Instagram саҳифасида.

Маълумот учун, у 2025 йил давомида клуб ва миллий терма жамоа сафида жами 61 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.

Киритилди: Бугун 10:37. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!