Бугун 18 апрель, 2025 йил, жума

O'ZB

Шомуродов А Серияга келганидан бери фақат икки футболчи захирадан тушиб, ундан кўпроқ гол ура олган

Шомуродов А Серияга келганидан бери фақат икки футболчи захирадан тушиб, ундан кўпроқ гол ура олган

Элдор Шомуродов «Рома» сафида яна захирадан майдонга тушиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ўзбекистонлик ҳужумчи А Серия 31-туридан ўрин олган «Ювентус» (1:1) билан баҳсда танаффусдан сўнг ўйинга қўшилиб, 49-дақиқада тўп киритди.

Эътиборлиси, 29 ёшли форвард А Серияга келганидан бери лиганинг энг яхши захира ўйинчиларидан бири саналади.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, 2020-21 йилги мавсумдан буён А Серияда фақат икки футболчи захирадан майдонга тушганидан кейин Элдордан кўпроқ гол урган: Лаутаро Мартинес («Интер») — 16 гол ва Педро («Лацио») — 11.

3-ўринни Шомуродов эгаллаб турибди. У Италия юқори дивизионида захирадан тушиб, 10 бор рақиблар дарвозасини ишғол этган.

Киритилди: 16:45 07.04.2025. Ўқилди: 924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!