Бугун 6 сентябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Шом намозини ўқишдан олдин оғиз очиладими ёки намоздан сўнг?

A A A
Шом намозини ўқишдан олдин оғиз очиладими ёки намоздан сўнг?

Динимизда оғиз очишни қасддан Шом намозидан кейинга суриш суннатга хилофдир. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одатда аввал оғиз очиб, кейин шом намозини адо этар эдилар. Демак, рўзадор оғзини очиб, чанқоғини қондириб олгандан кейин шом намозини адо этишга киришиши мақсадга мувофиқ.

Ифторни тезлатиш афзаллиги борасида ҳадиси шарифда шундай дейилган: Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонлар оғиз очишни тезлаштирсалар, яхшиликда бардавом бўладилар”, деганлар.

Валлоҳу аълам.

Саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими мутахассиси Ҳикматуллоҳ Тоштемиров жавоб берди.

Киритилди: 05:00 30.04.2020. Ўқилди: 11141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!