Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шольц ва Макрон Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди

Шольц ва Макрон Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди

Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам кўрсатилишини маълум қилд

"Биз Украина Европага ишониши ва таяниши мумкинлиги масаласида якдил фикрдамиз, биз Киевни ёлғиз қолдирмаймиз", – деди Шолц Берлинда Макрон билан музокаралардан сўнг.

Шунингдек, Шолц АҚШ ва Россия президентлари – Доналд Трамп ва Владимир Путин ўртасидаги телефон мулоқоти натижаларини изоҳлади. Унинг таъкидлашича, суҳбатдан сўнг Украина энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш эълон қилингани "муҳим биринчи қадам" бўлиши мумкин. Бироқ, канцлернинг фикрига кўра, асосий мақсад "ўт очишни тўлиқ тўхтатиш" бўлиши керак.

Макрон ҳам назорат қилиш имкони бўладиган тинчлик жараёни зарурлигини таъкидлади. Франция президентининг сўзларига кўра, Украина хавфсизлиги учун мустаҳкам кафолатлар тақдим этилиши ва Киев тинчлик музокараларида иштирок этиши шарт.

Олаф Шолц Макроннинг бу позицияни қўллаб-қувватлаб, Украина иштирокисиз ҳеч қандай қарор қабул қилинмаслигини алоҳида таъкидлади.

Киритилди: 12:03 19.03.2025. Ўқилди: 655 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!