Германия канцлери Олаф Шольц АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг НАТОга аъзо давлатлар мудофаа харажатларини ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизигача ошириш ҳақидаги талабига қарши чиқди.
Focus-online нашри хабар беришича, ҳукумат раҳбари Германия ялпи ички маҳсулотининг 5 фоизи йилига 200 миллиард евро сарфлашни билдиришини таъкидлаган.
Шу билан бирга, Германиянинг ҳозирги бюджети тахминан 490 миллиард еврони ташкил этади, деди Шольц.
"Бу жуда кўп пул ва аслида бу шуни англатадики, биз 150 миллиард евро атрофида тежаш ёки 150 миллиард евро қарз ёки иккаласининг комбинациясига мурожаат қилишимиз керак. Шунинг учун мен диққатни жамлаган маъқул деб ўйлайман. НАТОда узоқ вақтдан бери келишилган йўлда" - дея қўшимча қилди канцлер.