Германия канцлери Олаф Шолц RTL телеканалида 15 ноябр куни Владимир Путин билан бўлиб ўтган сўнгги суҳбати ҳақида гапирди. "Суҳбатдан кўнглим тўлгани йўқ, чунки у ўзининг барча формулаларини қайта такрорлади", деди у.
Аммо, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг танқидларига қарамай, Канцлер Россия президенти билан навбатдаги музокараларга тайёрлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ушбу қўнғироқ Путинга Германиянинг Украинани қўллашини заифлаштиришга умид қила олмаслигини тушунтириш учун зарур бўлган. "Бу содир бўлиши керак, мен яна қўнғироқ қиламан. Лекин қандайдир умидларга берилишнинг ҳожати йўқ", деди Шолц.