Бугун 13 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Шольц Истанбулга борадими?

 Шольц Истанбулга борадими?

Германия канцлери Олаф Шольц 19-октабр куни Истанбулда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашиб, Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилади.

Бу ҳақда Германия ҳукумати матбуот котиби Волфганг Бюхнер ҳукумат матбуот анжуманида маълум қилди.

✍️ Миграция, икки томонлама ва иқтисодий сиёсат масалалари ҳам кун тартибида бўлади, деди Бухнер, тафсилотларга тўхталмасдан. У фақат Туркиянинг Украинадаги уруш борасида Германия учун жуда муҳим ҳамкор эканлигини таъкидлади.

Германиянинг Der Spiegel газетаси хабарига кўра, Германия узоқ йиллардан бери биринчи марта Туркияга кенг кўламли қурол экспортига рухсат берди. Яширин йиғилишлар ўтказувчи Германия Хавфсизлик кенгаши Туркияга 368 миллион долларлик қурол-яроғ сотишни маъқуллади, деб ёзади нашр.

Хабар қилинишича, пакет турк флоти учун 100 та зенит-ракета ва торпедалар, шунингдек, турк сув ости кемалари ва фрегатларини модернизация қилиш учун муҳим материаллар пакетини ўз ичига олади.

Германия ҳам дастлаб Туркиянинг Eurofighter бўйича сўровини кўриб чиқмоқда, деб ёзади Der Spiegel.

Германия канцлери охирги марта Туркияга 2022 йилнинг мартида, лавозимга киришганидан бир неча ой ўтиб келган эди.

Киритилди: 13:47 13.10.2024. Ўқилди: 1002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!