Германия объектив сабабларга кўра Украинага ҳарбий ёрдамни АҚШ каби интенсив ўтказа олмайди, деди Германия канцлери Олаф Шольц.
"Менимча, сиз тушунишингиз керакки, биз билан Қўшма Штатлар каби давлат ўртасида фарқ бор: Вашингтон мудофаага кўп маблағ сарфлайди, унга кўп сармоя киритади ва шунинг учун катта қурол захирасига эга", деди у интервюсида.
CBC билан суҳбатда нега Берлин ҳарбий ёрдамни тезроқ узата олмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
“Биз Украинага қўлимиздан келган барча ёрдамни юборяпмиз, қуроллардан фойдаланишни ўргатамиз”, — дея қўшимча қилди Шольц.