Германия канцлери Олаф Шольц бошпана ҳуқуқи немис ҳуқуқ тизимининг ажралмас қисми бўлиб, шубҳа остига олинмаслигини айтди.
Бундестагда афғоннинг яқинда Ашаффенбург шаҳрида ўткинчиларга қилган ҳужуми муносабати билан миграция муаммоси ва ички хавфсизлик бўйича ҳукумат баёноти билан гапирар экан, Шольц шундай деди: "Бошпана олиш ҳуқуқи бизнинг ҳуқуқий тизимимиз ва қадриятларимиз тизимининг ажралмас қисмидир. Биз бунга шубҳа қилмаслигимиз керак".
Аввалроқ Bild газетаси мухолифатдаги СДУ/ХСУ блоки шу ҳафта миграция сиёсати бўйича таклифлар киритилган резолюцияни овозга қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди. Нашрнинг ёзишича, унда ноқонуний мигрантлар оқими туфайли Германияда фавқулодда ҳолат жорий этиш зарурлиги ҳақидаги банд бор.