Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Широқ ҳақида сериал, Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

Широқ ҳақида сериал, Беҳбудий ҳақида бадиий фильм суратга олинади

«Ўзбеккино» миллий агентлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги томонидан ўзбек халқининг буюк сиймоларига бағишланган фильмларни суратга олиш бўйича келишувга эришилган.

Агентлик матбуот хизматидан маълум қилишларича, филмлардан бири – саҳрода шоҳ Доро бошчилигидаги форс босқинчиларининг катта қисмини донолиги ва жасорати билан енгган сак қабиласига мансуб чўпон Широқ ҳақидаги сериалдир.

Кейинги лойиҳа – таниқли маърифатпарвар, жадидчилик ҳаракатининг таниқли намояндаларидан бири, атоқли ёзувчи ва драматург Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида бадиий филм яратишдан иборат.

2020 йил Ўзбекистонда Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 145 йиллиги кенг нишонланади. У ҳақдаги фильмни шу йилнинг охиригача Самарқандда суратга олиш режалаштирилган.

Широқ ҳақидаги телесериални суратга олишда маслаҳатчи сифатида чет эллик режиссёрлар ҳам иштирок этади.

Сериал воқеалари Самарқанд ва қисман Навоий вилоятида суратга олинади. Жумладан, фильм ижодкорлари томонидан Широқнинг душманларни адаштиришига оид саҳналари учун Навоий вилояти худудидаги саҳролар танлаб олинган.

Тарихий телесериал сценарийси муаллифи ёзувчи ва кинодраматург – Назар Эшонқул ҳисобланади.

«Ўзбеккино» юқоридаги филмларнинг режиссёрларини танлов асосида танлаб олишни режалаштирмоқда.

 

Киритилди: 05:55 31.01.2020. Ўқилди: 1964 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!