Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Шин Агриппина Василевна Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори этиб тайинланди

Шин Агриппина Василевна Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори этиб тайинланди

У бунга қадар Мактабгача таълим агентлиги директори эди. 2 июлдаги Президент фармони билан мазкур агентлик тугатилиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфига ўтказилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан, Виктор Вениаминович Нам Тошкент шаҳридаги Пучон университети ректори лавозимдан озод қилинди ва унинг ўрнига Агриппина Васильевна Шин тайинланди.

Қаҳрамон Танзилович Олимов Тошкент шаҳридаги “А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг ижрочи директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Виктор Вениаминович Нам тайинланди.

Элдар Садикович Юлдашев Тошкент шаҳридаги “С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалининг директори лавозимдан озод қилинди. Унинг ўрнига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев тайинланди.

Элдор Ўралович Шерманов Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори – ректори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб 6 ой синов муддати билан тайинланди.

Киритилди: 20:32 09.07.2024. Ўқилди: 1127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!