Бугун 28 июль, 2026 йил, сешанба

O'ZB

"Шимолий оқим" оператор компаниясига газ қувурлари портлатилиши бўйича товон пули тўлаш рад этилди

"Шимолий оқим" оператор компаниясига газ қувурлари портлатилиши бўйича товон пули тўлаш рад этилди

Лондон Олий суди ғарб суғурта компаниялари 2022 йилда "Шимолий оқим" газ қувурининг ҳар икки тармоғи портлатилиши оқибатида етказилган зарарни қоплаб бермаслиги керак, деган қарор чиқарди.

"Газпром" назоратидаги "Шимолий оқим" оператор компанияси бўлган "Nord Stream" суғурта компанияларидан газ қувури портлатилиши учун қарийб 580 миллион евро талаб қилган эди. Агар "Nord Stream" ютиб чиққанида, суғуртачилар инфратузилмага етказилган зарар учун тарихдаги энг йирик товон пулларидан бирини тўлашларига тўғри келарди.

Бироқ судья Клэр Моулдер суғурта компаниялари томонини олди ва "Шимолий оқим"нинг портлатилишидан кўрилган зарар тўғридан-тўғри ёки билвосита Россия-Украина уруши билан боғлиқ деб топди. "Nord Stream' эса ўз навбатида уруш портлатиш учун шунчаки бир фон ёки баҳона бўлган, деб даъво қилди.

Киритилди: 12:17 07.07.2026. Ўқилди: 1084 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!