Бугун 29 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Кореяда кемани сувга муваффақиятсиз тушириш ҳолати юзасидан ҳибсга олишлар амалга оширилди

Шимолий Кореяда кемани сувга муваффақиятсиз тушириш ҳолати юзасидан ҳибсга олишлар амалга оширилди

"КХДР расмийлари 21 май куни янги ҳарбий эсминецни сувга тушириш вақтида юз берган ҳодиса муносабати билан кемасозлик заводининг уч нафар мансабдор шахсини ҳибсга олди", деб хабар бермоқда Корея Марказий телеграф агентлиги.

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ҳам иштирок этган маросим чоғида 5000 тонналик кема мувозанатини йўқотиб, корпуси шикастланган ва тубининг баъзи қисмларига зарар етган.

Ким Чен Ин бу ҳодисани “эҳтиётсизлик, масъулиятсизлик ва илмий асосдан йироқ ҳаракатлар оқибатидаги жиноят” деб атади.

Корея Марказий телеграф агентлигининг хабар беришича, ҳибсга олинганлар орасида эсминец қурилган Чхонжин кемасозлик заводининг бош муҳандиси, қурилиш раҳбари ва маъмурий менежер бор. Хабарда уларнинг “фалокат учун жавобгар экани” айтилган.

Киритилди: 12:00 25.05.2025. Ўқилди: 992 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!