Бугун 18 ноябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Шимолий Корея ўз заҳираси камайгани сабабли Россияга артиллерия снарядлари юборишни кескин камайтирди

Шимолий Корея ўз заҳираси камайгани сабабли Россияга артиллерия снарядлари юборишни кескин камайтирди

Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГУР) бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий маълум қилди.

"КХДР ўқ-дорилари 2024 йилда Россияга фронт чизиғи бўйлаб шиддатли ҳужумларни амалга оширишга имкон берганди. Бироқ жорий йилда етказиб бериш ҳажми ярмидан кўпроққа камайган", — деди Скибицкий.

Унинг сўзларига кўра, 2023 йилдан буён Пхенян Москвага тахминан 6,5 миллион дона артиллерия снаряди етказиб берган. Аммо жорий йил сентябр ойида Шимолий Кореядан умуман жўнатма қайд этилмаган. Октябрда эса таъминот қисман тикланган.

Скибицкий, шунингдек, охирги партияда юборилган ўқ-дориларнинг тақрибан ярми эскириб кетгани боис Россия заводларига юборишга тўғри келганини қайд этган.

Бундан ташқари, ГУР вакили КХДР FPV-дронлари ва ўрта масофали учувчисиз учиш қурилмаларини оммавий ишлаб чиқара бошлаганини қўшимча қилган.

Киритилди: 18:46 17.11.2025. Ўқилди: 449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!