Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Шимолий Корея Украинага аскар юбордими?

 Шимолий Корея Украинага аскар юбордими?

Шимолий Корея ҳарбий муҳандислари ҳақиқий жанговар тажриба орттириш учун Украинага юборилди. Бу ҳақда The Guardian Украинадаги манбаларига таяниб ёзди.

Россия сафида «Шимолий Кореянинг KN-23 баллистик ракеталарини учириш мосламаларини қўллаб-қувватловчи» жамоаларда ўнлаб шимолий кореяликлар турибди, деб ёзади газета номи ошкор этилмаган манбанинг сўзларига кўра.

Экспертларнинг фикрича, кореялик муҳандисларнинг Украинада бўлиши эҳтимоли КХДР раҳбариятининг ҳақиқий жанговар тажрибага эга бўлиш истаги билан боғлиқ.

«Россияни кўплаб снарядлар ва ракеталар билан таъминлаган Шимолий Корея учун ҳар хил турдаги қуроллардан фойдаланишни ўрганиш ва ҳақиқий жанговар тажрибага эга бўлиш жуда муҳим», деди Лим Эул-Чул, Узоқ Шарқ тадқиқотлари институти профессори.

KN--23 Шимолий Кореянинг баллистик ракетаси бўлиб, биринчи марта 2019 йилда синовдан ўтказилган. У 500 кг жанговар каллак билан тахминан 450 км масофани босиб ўтиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

Киритилди: 23:58 11.10.2024. Ўқилди: 2228 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!