Париж Олимпиадасида спортчиларга совға сифатида Samsung смартфонлари берилган. Аммо Шимолий Кореялик спортчилар бундан мосуво қилинган.
Бунга айнан нима сабаб бўлгани маълум эмас. БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРга техник ускуналар етказиб беришни чекловчи резолюцияни қабул қилган. Тахминларга кўра, айнан шу сабаб бўлиши мумкин.