Шимолий Корея ҳукумати Россияга 15 мингга яқин меҳнат муҳожирини жўнатган. Бу ҳақда The Wall Street Journal ва Reuters агентликлари Жанубий Корея разведкаси маълумотларига таяниб хабар бермоқда.
БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкцияларига кўра 🇺🇳 , Шимолий Кореяга ўз фуқароларини чет элда ишлаш учун ёллаш тақиқланган , бу чора мамлакат ядровий дастурини молиялаштиришни чеклаш учун киритилган.
Бироқ, Россия статистикаси шуни кўрсатадики, 2024 йилда КХДР фуқароларининг Россияга кириши 2023 йилга нисбатан 12 баравар кўпайган. ОАВ таъкидлаганидек, уларнинг аксарияти талаба визаси билан кирган.
Important Stories ва Медиазона маълумотларига кўра, биргина 2024-йилда 7,8 минг Шимолий Корея фуқароси Россияга расмий равишда ўқиш учун келган. Шу билан бирга, Таълим ва фан вазирлигининг расмий маълумотларига кўра, ўша йил бошида мамлакатда КХДРдан атиги 130 нафарга яқин талаба бўлган.
Келганларнинг асосий қисми Узоқ Шарқдаги қурилиш ва ишлаб чиқариш объэктларида ишлагани айтилади.
Yonhap ахборот агентлиги аввалроқ Пхенян ишчи кучи танқислиги кучайиб бораётган бир пайтда Россияга минглаб ишчиларини юборганини хабар қилган эди. Россия Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда 2,4 миллион ишчи етишмаслиги мумкин.
КХДР ишчилардан ташқари Россияга ҳарбий хизматчиларни ҳам жўнатади. Жанубий Корея разведкаси 2024 йилдан бери КХДРнинг 15 минг аскари Россияга келганини, улардан 600 нафари ҳалок бўлганини даъво қилмоқда. Москва ва Пхенян Шимолий Корея қўшинларининг апрел ойида Курск вилоятидаги жангларда иштирок этганини расман тан олди.