Шимолий Корея Россияга 122 ва 155 мм калибрли 10 миллионга яқин снарядлар етказиб беради, дея хабар бермоқда сиёсатшунос Юрий Баранчик.
Унинг сўзларига кўра, келишув “400 кмгача бўлган масофадаги нишонларни уришга қодир бўлган такомиллаштирилган ҲИМАРС аналоглари”ни ҳам ўз ичига олади.
“Бир қатор манбалар КХДР Москвага КН-09 каби замонавий ва кучли МЛРС етказиб бериши ҳақида хабар бермоқда. Эслатиб ўтамиз, КН-25 тизими Пхенян томонидан 2019-йилда тақдим этилган ва 400 км дан ортиқ масофани босиб ўтиши билан фахрланади”, — деди Баранчик.