Шимолий Корея ҳарбий хизматчилари сўнгги бир ой ичида Жанубий Корея билан ҳарбий демаркация чизиғини 20 мартадан ортиқ кесиб ўтишган.
Бу ҳақда Yonhap ахборот агентли Корея Республикаси штаб бошлиқлари қўшма қўмитасига таяниб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2025 йил бошидан бери бундай ҳодисаларнинг умумий сони 17 тага етди. Жанубий Корея томони одатда ҳарбий демаркация чизиғининг бундай кесиб ўтишларини қасддан қилинган деб ҳисобламаслигини таъкидлаган.
2024 йилдан бери КХДР Қуролли Кучлари чегара зонасини мустаҳкамлаш бўйича кенг кўламли ишларни амалга ошириб келмоқда, жумладан, тўсиқлар қуриш, миналар қўйиш, ҳудудни тозалаш ва зич ўсимликлар билан қопланган жойларда патрулликларни кўпайтириш.
"Бу йил ишлар илгари тегилмаган жойларда олиб борилмоқда, шунинг учун қоидабузарликлар қайд этилган. Биз Шимолий Корея ҳарбийларининг ҳаракатларини операциялар табиатининг ўзгариши ёки бирон бир махсус фаолият натижаси деб ҳисобламаймиз", деб таъкидлади Жанубий Корея Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўшма қўмитаси вакили.