Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, улардан камида бири баллистик ракета бўлган. Жанубий Корея ҳарбийлари маълумотига кўра, 20 сентябр куни соат 15:00 атрофида Вонсан шаҳри яқинидан биринчи ракета учирилган. Баллистик ракета 450 километр масофани босиб ўтиб, Япон денгизи ҳудудига тушган. Иккинчи ракета эса 20 сентябрь куни соат 18:00 дан бироз кейин учирилган.
Сеул буни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузувчи “жиддий ҳаракат” деб баҳолаб, Пхенянни баллистик ракета синовларини дарҳол тўхтатишга чақирди.
Япония бош вазири идораси ҳам шу куни иккала учирилган объект баллистик ракета бўлиши мумкинлигини билдирди. Токио Пхенянга “қатъий норозилик” билдирди ва ракета учирилишини минтақадаги тинчлик ва хавфсизликка таҳдид сифатида қоралади.
Ушбу воқеа КХДР ўзининг ядровий давлат мақомини яна бир бор тасдиқлаганидан бир неча кун ўтиб содир бўлди. Шунингдек, Пхенян Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Шимолий Кореяни ядровий фаолиятини тўхтатишга чақирувчи резолюциясини ҳам рад этганди.