Бугун 17 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Шимолий Корея коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилди

Шимолий Корея коронавирусга қарши Россия вакцинасини харид қилди

Шимолий Корея коронавирусга қарши Россия вакцинаси ҳамда Хитойнинг ташхис қўядиган ускуналари, жумладан, термографларини харид қилди. Бу ҳақда РИА Новости Япониянинг “Asahi” газетасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Харид қилинган вакцина дозаси ҳақидаги маълумот очиқламаган, лекин манба газетага Шимолий Корея давлат идоралари ва тузилмалари ходимларини эмлаш бошланганини билдирган.

Нашрнинг ёзишича, Ким Чен Ин вакцинанинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилмагунича, ундан фойдаланмайди.

Хитойдан харид қилинган термографлар КХДР ва Хитой ўртасидаги чегарада икки мамлакат ўртасида иқтисодий фаолиятни қайта тиклаш мақсадида ўрнатилган.

Расмий маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда ҳозирга қадар COVID-19 аниқланмаган.

Киритилди: 16:55 15.12.2020. Ўқилди: 2185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!